3 Сентябр 2021 йил 341

Дорихонага тушган ўғри қўлга олинди

2021 йил 2 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 13 август кунидан 31 август кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, МЧЖга қарашли Косонсой туманида жойлашган дорихонасига муқаддам шу дорихонада ишчи бўлиб ишлаган, Косонсой туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро дорихона эшигини очиб бир неча маротаба ўғирликка кириб, жами 200.000 сўмдан ортиқ дори воситаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech