Давлатобод тумани прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Ассалому алайкум, ҳурматли Давлатобод туманида яшаб келаётган ва туманимизга ташриф буюраётган фуқаролар!
Туман
прокуратураси ва туман ИИБ томонидан 2025 йилнинг 1 - чорагида қонун
устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ - тартиботни
мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга
оширилди.
Қонунлар
ижроси юзасидан ўтказилган 40 га яқин текширишларда аниқланган 500 дан ортиқ қонун
бузилиши ҳолатларини қарийб 200 га яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўллаш орқали
бартараф этиш чоралари
кўрилди.
Хабарингиз
бор, Президентимиз яратиб берган мутлақо янгича тизим, яъни 2025 йил 3
январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича чора -тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон ҳамда
2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сонли Қарорлари билан криминоген вазиятни кундалик
таҳлил қилиб, жиноятларнинг омилларини бартараф этиб келаяпмиз.
Таъкидлаш
жоизки, жорий йилдан бу борадаги прокурор
назорати кескин кучайтирилди.
Ушбу
қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура, ҳокимият, ички ишлар
органлари ва соҳага маъсул бўлган бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бир қатор
ишлар амалга оширилмоқда.
Қарорга
мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген
вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, Қарорнинг ижроси
бўйича тумандаги Тўқувчи ҳуқуқ тартибот масканида мени бевосита раҳбарлигимдаги штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор
ижроси доирасида тумандаги жами 28 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 8
тасига масъул раҳбарлар номма – ном
бириктирилди.
Шунингдек,
тумандаги барча маҳаллаларнинг 34-банддан иборат чораклик манзилли
чора - тадбирлар “йўл
хариталари” ишлаб
чиқилди ва ижрога қаратилди.
Натижада,
28 та маҳалларнинг 11 (39,3%) тасида жиноят содир этилмади, 14 (50,0%) тасида эса
камайишига эришилди.
Жорий
йилнинг 3 ойида 149 та жиноятлар содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 54 тага кўпайди.
Ачинарлиси,
оғир тан жарохати етказиш 1 (0/1) тага, фирибгарлик 7 (1/8) тага, ўлим билан
боғлиқ ЙТҲ 2 (0/2) тага ортиб кетган.
Ортган
жиноятларнинг салмоғи киббер усулда ўғирлик ва фирибгарлик 40 (8) та ҳисобига тўғри келади.
2025
йилнинг 3 ойида маҳалла ҳудудида 73 та жиноят содир этилиб, жиноятларнинг 53 таси
олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилган ва 3 та (“Ҳалқлар
дўстлиги”, “Янги тонг” ва “Умид”) маҳалла криминоген вазият бўйича “қизил”
тоифага киритилган.
Қарор
билан 18 март кунидан маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган оғир ва ўта оғир
ҳамда оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни келиб чиқиш сабабли индивидуал – танқидий
муҳокама қилиниб, қатъий назорат ва сўров тизимини
йўлга қўйилди ва соҳада хато ва
камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий прокурор назорат ҳужжатлари
қўлланилмоқда.
Маҳаллаларда содир этилган 28 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, барчаси бўйича хизмат текширув ўтказиш бўйича тақдимнома, 13 та ҳолатда интизомий (11 та профилактика инспектори, 1 ҳоким ёрдамчиси, 1 та хотин-қизлар фаоли) жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинди, 12 та ҳолатда келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирув чоралари қўлланилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Туманда
оилавий маиший зўравонликка учраган 115 нафар хотин қизларга ҳимоя ордери
берилган.
Уларнинг
88 таси эр – хотинига, 24 таси қайнона – келинига, 3 таси вояга етмаганларга
нисбатан содир этилган.
Бу
тоифадаги жиноятлар асосан рашк, руҳий касаллик, алимент тўлашдан бўйин товлаш
ва бошқа ўзаро низо оқибатида келиб чиқмоқда.
Вояга
етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва
тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота - она ҳамда яшаш ва
ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги
кучайтирилди.
Эътиборингизни
қаратишингиз лозим бўлган яна бир долзарб масала — кенг муҳокамага сабаб
бўлаётган вояга етмаганлар иштирокидаги йўл - транспорт ҳодисалари
кундан кун кўпаймоқда.
Бу
йўналиш билан боғлиқ жиноятларни биз кенгроқ таҳлил қилдик.
Рақамларга
қарасак, охирги бир йилда туманда қарийб 10 та ҳолатда (2024 й. 7 та, 2025 й. 3
та) вояга етмаганлар томонидан транспорт воситаларини олиб қочиб,
йўл -транспорт ҳодисалари содир этилган.
Жиноятларнинг
2 таси ижара асосида бошқариб юрган вояга
етмаганлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Умуман
олганда йўл - транспорт ҳодисалари оқибатида ўтган 2024 йилнинг ўзида
вояга етмаганларнинг 1 нафари вафот этган, 2 нафари эса оғир тан жароҳати
олган.
Жорий
йилнинг 1-чорагида эса, 1 нафар вояга етмаганлар вафот этган, 2 нафари оғир тан
жароҳати олишган.
Ўрганишлар давомида, йўл-тарнспорт ҳодисалари содир этган мактаб ўқувчилари билан мактаб маъмурияти ва ёшлар етакчиси томонидан тарбиявий ва профилактик тадбирлар лозим даражада олиб борилмаганлигини кўрсатмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Ҳурматли
Фуқаролар энди бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири содир этилган
коррупциявий жиноятлар ва уларни олдини олиш, бартараф этиш тўғрисидаги ишларга
тўхталсам.
Туманда
2025 йилнинг 3 ойида 10 нафар шахслар томонидан 8 та коррупцияга оид жиноятлари
содир этилган.
Мазкур
жиноятларни содир этган 10 нафар шахсларнинг 2 нафари банк тизими, 2 нафари
ижро ҳокимяти, 1 нафари солиқ, 2 нафари давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи
субъект ходимларини ҳамда 3 нафари фуқароларни ташкил этади.
Туманда
коррупцион жиноятларни келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш мақсадида ушбу
турдаги жиноятлар кўп содир этилаётган ташкилотларда (туман электр тармоқлари,
газ идоралари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасида) аноним сўровномалар ўтказилди.
Туманда жиноятларга чек қўйиш ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этиш бўйича фаол ҳамкорликка чақириб, ҳудудларда тарғибот тадбирларини ўтказиб, ҳар бир ҳолатни туман ва вилоят миқёсидаги ижтимоий тармоқларда ёритиб келмоқдамиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Биз, тумандаги криминоген вазиятни яхшилаб, “обод ва хавфсиз юртни” барпо этишда Сизлар билан фаол мулоқотга ҳамиша тайёрмиз, билдирилган фикрларни атрофлича кўриб чиқиб, камчиликларни бартараф этишдан манфаатдормиз.
Давлатобод тумани прокурори М.Қирғизбоев