13 Август 2021 йил
528
Дамас ва Нексия тўқнашди. Ҳайдовчи вафот этди.
Шу йил 11 август куни соат 19:00 ларда, Чортоқ тумани, Уйчи-Чортоқ-Наманган йўлининг 2 км.да, Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Нексия русумли автомашина билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган, йўловчиси ўнг елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқазилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати