30 Октябр 2021 йил
731
“Дамас” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
2021 йил 25 октябрь куни соат 15:30 ларда, Чуст тумани Кўктош маҳалласида, Чуст туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшовчи, 1950 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда чап қўл тирсак суягини ёпиқ синиши, бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, шу йил 26 октябрь куни кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборт хизмати