18 Декабр 2020 йил 434

“Дамас” пиёданинг ўлимига сабаб бўлди.

Жорий йил 15 декабрь куни соат 19:30 ларда Учқўрғон тумани Ёрқинбойчек МФЙ ҳудудидаги айланма йўлида Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хафвсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда туман марказий шифохонасида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Дамас русумли автомашина хайдовчисини Ўз.Р.ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech