18 Август 2021 йил
602
"Дамас" ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди.
2021 йил 9 август куни соат 13:30 ларда, Уйчи тумани Шафтоли МФЙ ҳудудида, Уйчи туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 4-синфида ўқиган, 2009 йилда туғилган қизни уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати