31 Июл 2021 йил
312
Дамас автомашинаси йўл четида турган пиёдани уриб кетди.
Жорий йил 14 июль куни соат 10:30 ларда, Бештол МФЙ ички йўлида, Чортоқ туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошкариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёда, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.Натижада, пиёда чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати