13 Июл 2023 йил 428

Дала майдонида қаровсиз қолдирилган 4 бош мол ҳайвонлари ўғирланди

Жорий йилнинг 10 июль куни, Косонсой туманида яшовчи, 1976 ва 1989 йилда туғилган фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Косонсой тумани Чак маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонидан нархи 35.000.000 сўмлик тўрт бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.

Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар олинган.  

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech