31 Октябр 2025 йил
4
Бозор ҳудудида ўғрилик қилган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Учқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 7 август куни, Учқўрғон тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи, 1946 йилда туғилган А.С.ни, Учқўрғон тумани ҳудудида жойлашган дехқон бозорида юрган вақтида сумкасидан нархи 2.400.000 сўмлик уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган шахс, Учқўрғон тумани «Ёғду» маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган У.Х. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати