25 Сентябр 2021 йил 356

Болаларнинг кийимларини ўғирлаган шахс ушланди.

2021 йил 23 сентябрь куни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 сентябрь куни соат 09:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадонига эшик қулфини бузиб кириб, шкаф ичида бўлган 1.000.000 сўм пулини ва болалар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech