11 Феврал 2022 йил 459

Бир юз эллик АҚШ долларига баҳоланган мукофот

2022 йил 4 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактаб ўқитувчиси, 1986 йилда туғилган аёл вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Учқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактаб директори, 1986 йилда туғилган аёл уни ишончига кириб, вилоят халқ таълими бошқармасида ишловчи танишлари орқали “Халқ таълими аълочиси” давлат мукофотини олиб беришини айтиб, эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ тезкор вакиллари ва ИЖҚКД вилоят бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, аёл Учқўрғон туманида жойлашган кафеда аризачидан 1.650.000 сўм пулларни олган вақтда ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 7 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech