14 Июн 2025 йил
635
Банк пластик картасидан пулларни ўғирлаган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 26 май куни Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, 2024 йил 12 декабрь куни, Норин тумани, “Қизилтов” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган, фуқаро Қ.Хнинг банк пластик картасидан 31.600.000 сўм пулини ечиб олган шахс, Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, фуқаро А.С эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати