2 Июл 2025 йил
187
Банк пластик картасидан пулларни ўзлаштирган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 17 июнь куни Давлатобод тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 4 апрель куни, Жиззах вилояти Янгиобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро У.Днинг банк пластик картасида бўлган 400.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган шахс, Давлатобод тумани, “Элобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Я.Л эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати