27 Июн 2025 йил
418
Банк пластик картасидан ўғирланган пуллар эгасига қайтарилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 26 май куни, Янгиқўрғон тумани, “Ўрта” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган, фуқаро Ж.Хнинг банк пластик картасидан 15.800.000 сўм пулини ечиб олган шахс, Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, фуқаро А.О эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати