27 Июн 2025 йил 451

Банк пластик картасидаги пул маблағларини ўзлаштирган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 10 июнь куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 10 май куни, Наманган тумани, “Қумқўрғон” маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган, фуқаро М.Фнинг ишончига кириб, банк пластик картасида бўлган 350.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Андижон вилояти, Шахрихон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, фуқаро К.И эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech