12 Май 2025 йил
138
Банк пластик картадан пулларни ўзлаштирган шахснинг қилмишлари фош этилди
Жорий йилнинг 6 май куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 21 март куни, Чортоқ тумани, “Хайрли” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро Т.Анинг банк пластик картасидан 3.500.000 сўм пулини фирибгарлик йўли орқали ечиб олган шахс, Наманган шаҳар, “Янги қурилиш” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, фуқаро М.Р эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати