16 Сентябр 2022 йил 795

Аянчли автоҳалокат кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 22:46 ларда “Тошкент-Ўш” халқаро Автомобиль йўли 247-километрининг "Қамчиқ" довони қисмида Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган “Исузу” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир этган. Тўқнашув натижасида айрим автомобиллар ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида воқеа жойида 3 киши, шифохонада 1 киши ҳалок бўлган, 5-7 киши жароҳатланган ва уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ушбу ҳодиса юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЖХХ бошлиғи ва ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан Поп туман аҳолиси, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт ташкилотлари, Халқ таълими бошқармаси, йўл қурилиш ташкилоти МФЙ фаолларини жалб этган ҳолда муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда содир бўлган аянчли автоҳалокатга сабаб бўлган омиллар ва унинг оғир оқибати ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ҳайдовчининг қисқа муддат ҳушёрликни йўқотиши кўплаб инсонларга жабр етказгани таъкидланди. Келгусида вилоят ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ ҳодисаларни олдини олиш учун чора-тадбирлар белгиланиб, барча ташкилот ва муассаса вакиллари ЙТҲларни олдини олишда ЙПХ инспекторлари билан ҳамкорликни янада кучайтириши лозимлиги, тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш кераклиги тушунтирилди. Йиғилиш сўнгида автоҳалокатларнинг аянчли оқибатини ўзида акс эттирган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилиб, барчани яна бир бор ҳушёрлиги оширилди. Жойларда автоҳалокатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

Text to speech