Автомашинадан пул ва буюмларни ўғирлаган шахс бармоқ излари орқали аниқланди.
2022 йил 1 декабрь куни, Мингбулоқ тумани Ўзгариш МФЙда яшовчи шахс автомашинасини қаровсиз қолдириши оқибатида унинг ичидаги буюмлар ва пул маблағини ўғирлаб кетилганлигини билдириб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган текширув ишларида Дамас автомашинаси чап томон олд эшигини калит танлаш йўли билан очилган ва ичида бўлган 3.000.000 сўм пул ҳамда нархи 300.000 сўмлик видеорегистратор ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди.
Мингбулоқ туман ИИБ ЭКБ катта эксперти томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида, олинган 9 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 1 донаси, Тўрақўрғон тумани Калвак маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг ўнг қўл номсиз бармоғига мос келганлиги аниқланди. Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахсдан далилий ашё олинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати