Автомашинада қолган бармоқ излари орқали ўғирлик фош этилди.
Ички ишлар органларига мурожаат қилган аёл 2022 йил 29 октябрь куни, соат 12:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳридаги бозор олдида “Gentra” русумли автомашинасининг чап эшиги қулфини бузиш йўли орқали очиб, юкхонасида бўлган нархи 750.000 сўмлик аёллар курткаси ва 1500 рубль пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида 3 дона қўл бармоқ излари олинган бўлиб, ушбу излардан икки дона қўл бармоқ излари, Наманган шаҳар Тахтакўприк МФЙ Уйчи кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахснинг чап қўли кўрсатгич ва ўрта бармоқларига мос келганлиги аниқланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланиб, далилий ашё (аёллар курткаси) олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 2022 йил 31 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати