Қаровсиз қолдирилган пулларни o‘g‘irlagan шахс аниқланди.
2022 йил 5 июль куни, Поп тумани Яккатут МФЙ Ёшлик кўчаси 34-уйда яшовчи, фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ариза муаллифи шу йил 28 июнь куни соат 22:00 дан соат 23:00 гача бўлган вақт оралиғида, Чиғаноқ маҳалласида жойлашган фермер хўжалигининг ер майдони бошидаги йўл бўйига велосипедини қўйиб, қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, велосипед рулига илиб қўйилган целлофан пакетда бўлган 17.850.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ТEҚКБ тезкор вакиллари ҳудуд профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланди.
Гумонланувчи 2001 йилда туғилган фуқаро бўлиб, ундан далилий ашё «Редми-9» русумли уяли телефон, 600 АҚШ доллари, 1.035.000 сўм пул олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан 2022 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.