7 Сентябр 2021 йил 269

Қаровсиз қолдирилган хонадондан 900 АҚШ доллари ўғирланди.

2021 йил 2 сентябрь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожат қилиб, шу куни соат 11:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, хонада бўлган қора рангли аёллар кармони ичидан 900 АҚШ доллари ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech