1 Июл 2023 йил 357

Алдов орқали олинган 12 минг АҚШ доллари

Давлатобод туманида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил ноябрь ойидан 2023 йилнинг апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида Чортоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ўзи ва 2 нафар шерикларини Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, жами 12.000 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилган ва ушбу шахсга чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноятиши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech