15 Январ 2022 йил 819

Ағдарилган юк автомашинасининг йўловчиси вафот этди

2022 йил 11 январь куни соат 21:30 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 221 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган МЧЖга қарашли МАН русумли юк автомашинани йўл варақаси билан Водий-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чуқурга тушиб кетган.

Натижада, автомашинада бўлган йўловчи, Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган, 1974 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech