28 Июл 2025 йил 861

Яшаш уйида марихуана сақлаб келаётган фуқарога чора кўрилди

Жорий йилнинг 16 июль куни Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан, Косонсой тумани, “Мовароуннаҳр” маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган, фуқаро Ж.Рнинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, токчада бўлган челак ичида соф оғирлиги 108,56 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech