7 Май 2022 йил 486

9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Наманган вилояти ИИБ рахбарлари соҳа фахрийлари ва хизмат вақтида халок бўлган ходимларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.Маматкулов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Р.Аббасов ҳамда Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ғ.Ғаниевлар томонидан Наманган вилояти ҳудудида Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида вафот этган Тошбоев Марат Ходжиевични яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Шу билан бирга фронт ортида хизмат қилган Ички ишлар органлари фахрийси Жўраев Махмуджон отанинг ҳолидан хабар олиниб, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг байрам табрикномаси етказилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech