30 Декабр 2021 йил 418

7-синф ўқувчиси талончига дуч келди

2021 йил 24 декабрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 23 декабрь куни бирга яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган қизи Янгиқўрғон туманида жойлашган марказий шифохона дарвозаси олдида турган вақтида, Янгиқўрғон  туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро келиб, қўлида бўлган нархи 130.000 сўмлик “SICCOO” русумли уяли телефон аппаратини ва чўнтагида бўлган 140.000 сўм пулларини очиқдан очиқ талончилик йўли билан олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech