7-синф ўқувчи автомашина ўғирлади
2022 йил 11 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ 102-тизими операторига мурожаат қилиб, шу йил 10 январь куни соат 20:30 дан шу куни соат 07:00 гача бўлган вақт оралиғида, тегишли ҳужжатларсиз бошқарувида бўлган Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган фуқарони номида бўлган, оқ рангли, ВАЗ-21011 русумли автомашинани яшаш уйи олдида эшикларини очиқ ҳолда калитини ўзида қолдириб, яшаш уйига кириб кетганлигинидан фойдаланган номаълум шахс автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланиб, автомашинани ўзбошимчалик билан ҳайдаб, воқеа жойидан тахминан 800 метр узоқликдаги, Косонсой тумани ҳудудида йўл четида автомашина ўчиб қолганлиги сабабли қайта юргиза олмай, шу ерга ташлаб кетганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати