13 Ноябр 2021 йил 753

7 миллион сўмга баҳоланган гўдак

Жорий йил 8 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл 11.06.2021 йилда туғилган қизини 7.000.000 сўмга сотмоқчилигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, аёл қизини яшаш уйи олдида аризачига 7.000.000 сўмга сотишга келишиб, 3 млн сўм ва 100 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech