30 Декабр 2021 йил 494

4 миллион сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган шахслар ушланди

2021 йил 23 декарь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 04:30 ларда, Наманган шаҳридаги истирохат боғида бижутерия тақинчоқлари сотиш аравачасидан номаълум шахс умумий нархи 4.000.000 сўмлик бижутерия тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ва Норин туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech