2 нафар шахс 4 бош қўйни ўғирлади
2021 йил 20 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон туманида жойлашган дала ҳовлисидаги қўйхонасидан нархи 6.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати