24 Апрел 2021 йил 381

16 ёшли ўсмир ўғирликка қўл урди.

Жорий йил 22 апрель куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 22 апрель кунига ўтар кечаси, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган томорқа эшиги орқали кириб, омборхонасида  бўлган нархи 400.000 сўмлик “Артел” русумли микро тўлқинли печини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи 2005 йилда туғилган вояга етмаган коллеж ўқувчиси содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech