15 Январ 2022 йил 781

12 миллион сўмлик ғайноли қоқилари ўғирлаб кетилди

2022 йил 10 январь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 январь кунидан 10 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шаҳс, яшаш уйи ҳовлисига девор ўралмаган жойидан кириб, молхонасида бўлган умумий нархи 12.000.000 сўмлик 18 та қопдаги 900 кг. ғайноли қоқиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech