26 Июл 2021 йил 347

12 бош қорамолнинг пули тўлиқ берилмади.

2021 йил 26 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида таниши, Чортоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 12 бош молини 83.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, келишувдаги пуллардан 52.700.000 сўмини бериб, қолган 30.800 000 сўмини шу кунга қадар бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech