10 Март 2021 йил 520

“102”га ёлғон хабар келиб тушди.

Жорий йил 8 февраль куни Наманган вилоят ИИБнинг “102” тизимига, Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, шу куни соат 20:00 ларда таниши Дамас русумли автомашинасини Нексия-2 русумли автомашина қувиб келиб, Уйчи тумани ҳудудида қисиб тўхтатиб,

500 АҚШ доллари ва “Редми-9” русумли уяли телефон аппаратини олиб кетиб юборганлигини маълум қилиб, жиноят ҳақида била туриб, ёлғон хабар берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech