20 Феврал 2022 йил 1690

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда маскали акалар ва ГАИ акалар халқни қўрқитиб, фуқароларга нисбатан электрошокерларни ишлатишмоқда" изоҳи билан тарқалган ҳабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Жорий йил 16 февраль куни соат 20:38 ларда Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан хизмат олиб борилаётган вақтда Ваз 21011 русумли автомашинани тўхтатиб текширилган. Текширув натижасида ҳайдовчи транспорт воситасига тегишли рухсатномасиз қўшимча газ баллон (яъни одатда автомашинада битта газ балонга рухсат берилади) ўрнатиб олганлиги сабабли автомашинани рухсатиз қайта жихозини бартараф этиш учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчи ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлигига тўлиқ иқрорлигини билдирган бўлсада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро вазиятга провакацион тус бериб, турли хил бахоналар билан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини айтиб, инспекторни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга чиқариб, инспекторларга нисбатан жамоатчилик орасида салбий фикр уйғотишга уринган.

Тадбир жараёнида ҳеч бир ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатилмаган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, ЙПХ инспекторларининг айбини қидириш ўрнига ўз камчиликларингизни бартараф этишни тавсия қиламиз!

Огоҳ бўлинг, кучайтирилган тартибдаги рейд жараёнлари ҳали узоқ давом этади. Қоидабузарлар эса кечирилмайди. Шундай экан, ўз фойдангизга ишлайдиган видеотасвирлар олгандан кўра, намунали ҳаракатланиш учун йўл тартиб-қоидаларини тўлиқ риоя этинг!

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech