8 Ноябр 2025 йил 224

Учқўрғон туманида аҳоли осойишталигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган тунги хизмат фаолияти ўрганилди

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳар бир шаҳар ва туман ҳудудида хизмат фаолиятининг самарадорлиги босқичма-босқич ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ҳам кўздан кечирилмоқда ҳамда масъул ходимлар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Жумладан, бугун Учқўрғон туманида туман ҳокими иштирокида ўтказилган ўрганиш жараёнларида дастлаб «Деҳқонобод» маҳалласи ва унга туташ ҳудудларда тунги нарядларга йўриқнома ўтказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шу билан бирга, мазкур маҳалла профилактика инспекторининг хизмат фаолияти таҳлил қилиниб, кўп қаватли уйлар ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Шунингдек, туман марказидаги “Ёшлар боғи”да амалга оширилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

Бундан ташқари, туман ИИБнинг навбатчилик қисми, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва куз-қиш мавсумида фаолият юритувчи ишчи гуруҳ фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида тунги хизматни самарали ташкил этиш ҳамда ходимларнинг масъулиятини оширишга доир кўрсатмалар берилди.

Шу билан бир қаторда, ишчи гуруҳ аъзоларига мавсумни беталофат ўтказиш, аҳолини электр энергияси, ичимлик суви ҳамда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашни назоратга олиш бўйича топшириқлар юклатилди.

Мазкур каби ўрганиш ва таҳлил ишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech