19 Сентябр 2025 йил
165
Пластик картадаги пулларни фирибгарлик билан ўтказиб олган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 27 август куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, 2024 йил 12 декабрь куни, Чортоқ тумани «Саркор» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган И.М.ни ишончига кириб, пластик картасидан 64.000.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Б.Ў. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати