Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Ҳозирги кунда ёшлар билан ишлаш, уларни замонавий касб ва йўналишларга тўғри йўналтириш, уларнинг шахсий ривожланиши, интеллектуал салоҳияти ҳамда иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, раҳбарлар томонидан ёшлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланмоқда ҳамда аниқ чоралар орқали ижобий ҳал этилмоқда. Бу йўналишда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим ва касбга ўқитиш дастурлари, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш чоралари долзарб вазифа сифатида белгиланиб, уларнинг жамиятда муносиб ўрнини топишига замин яратмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг оталиққа олинган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди. Шу асосда келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Маълумот учун, вилоятда жами 3 987 нафар ёш ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа идораларининг 403 нафар масъул ходимига бириктирилган. Шунингдек, ёшлар томонидан кўтарилган 1 805 та муаммонинг 96,6 фоизи ижобий ҳал этилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати