10 Ноябр 2025 йил 108

Наманган вилояти ИИБга қарашли муассасаларда хавфсизлик чора-тадбирлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги ички ишлар бўлимлари, шунингдек, бошқа ижтимоий соҳа объектлари билан биргаликда тизимга қарашли муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси атрофлича ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб борилмоқда.

Жумладан, бошқарма бошлиғи Давлатобод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Янги Наманган туманидаги махсус қабулхона ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида бўлиб, у ерларда ходимлар учун яратилган хизмат шароитлари, у ердаги шахсларнинг сақланиш ҳолати, хавфсизлик чора-тадбирлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси батафсил ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, иситиш тизимларининг узлуксиз ишлашини доимий назоратда ушлаб туриш, ёнғин ва техник хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ходимларга тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech