20 Сентябр 2025 йил 122

Наманган вилояти ИИБда "Хавфсиз ҳудуд — долзарб 10 кунлиги" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида тунги хизматга жалб этилган ходимларга йўриқнома ўтказилди

Вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳамда фуқаролар тинчлигини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари куну тун хизмат олиб борилмоқда.

Бугун ИИВ ва вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан Наманган шаҳар, Янги Наманган ва Давлатобод туманларида тунги хизматга жалб этилган ходимларга йўриқнома ташкил этилди.

Йўриқномада фуқаролар осойишталиги ва ҳудуд тинчлигини таъминлашда хизмат интизоми ҳамда қонунийликка қатъий риоя этиш, хизмат вазифаларини бажаришда масъулият ва ҳушёрликни кучайтириш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига тезкор ва қонуний чоралар кўриш, шунингдек, хизмат давомида интизом, садоқат ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech