22 Сентябр 2025 йил 108

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Учқўрғон туманида тунги ўрганиш ишлари олиб борилди

Жиноятчиликка қарши курашиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тизимли равишда хизмат олиб борилмоқда.

Шу жумладан, бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Учқўрғон туманида бўлиб, тумандаги муҳим тоифадаги объектларнинг қўриқланиши жараёнлари ўрганилди. Шунингдек, «Кўприкбоши» ва «Шодлик» маҳаллаларида фаолият юритаётган “Ҳуқуқ-тартибот маскани”нинг иш жараёни кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида тунги вақтларда аҳоли тинчлиги, ҳудуд осойишталигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш юзасидан масъул раҳбар ва ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech