10 Ноябр 2025 йил 112

Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги ўрганишлари Норин туманида бўлиб ўтди

Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудларда ички ишлар органлари фаолияти тизимли равишда ўрганилмоқда. Ушбу жараён хизмат самарадорлигини ошириш, ходимларнинг хизмат интизоми ва аҳоли билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга, шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Норин туманида олиб борилган ўрганишлар давомида тунги вақтларда хизмат олиб бораётган нарядларнинг фаолияти, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси атрофлича кўздан кечирилди.

Дастлаб туман марказида хизмат олиб бораётган ходимларга йўриқнома ўтказилиб, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, шифохонада аҳолига яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизимининг барқарорлиги ва ёқилғи заҳираларининг сақланиш ҳолати текширилди. Масъул раҳбарларга мавсумни беталофат ўтказиш ва энергия таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, Қўриқлаш бўлими фаолияти ҳам таҳлил қилиниб, куз-қиш мавсумида хизмат самарадорлигини ошириш бўйича зарур топшириқлар белгиланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech