7 Ноябр 2025 йил 240

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Чуст туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан тизимли равишда олиб борилаётган комплекс ўрганиш ишлари доирасида ҳудудларда тунги хизмат фаолиятининг самарали ташкил этилиши, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича ўрганилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Чуст туманида ўтказилиб, дастлаб “Чуст гулзори” маҳалласи профилактика инспекторининг фаолияти кўздан кечирилди. Маҳаллада хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди. Шу билан бирга, мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларда амалга оширилган хавфсизлик чора-тадбирлари ҳам ўрганилди.

Шунингдек, Қўриқлаш бўлими ходимларининг жанговар шайлиги ва ташвиш сигнали бўйича ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Уларга тунги вақтларда ҳушёрликни ошириш, қўриқланаётган объектларни доимий назорат қилиб бориш ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ёқилғи заҳираларининг сақланиши, хоналарда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди. Маъусулларга мавсумни беталофат ўтказиш, иссиқлик тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech