7 Ноябр 2025 йил 237

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Поп туманидаги 7552-сонли ҳарбий қисм фаолиятини ўрганди

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан вилоят ҳудудида жойлашган ички ишлар органларига қарашли объектлар, соҳавий хизматлар ҳамда у ердаги ходимларнинг хизмат фаолияти тизимли равишда ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шу доирада, бошқарма раҳбари навбатдаги ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига қарашли 7552-сонли ҳарбий қисм фаолиятини ўрганди. Ўрганиш жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Хусусан, ҳарбий қисм ҳудудидаги “Маънавият маркази”, ошхона, автосарой, ётоқхона ва бошқа объектлар билан яқиндан танишилди. Шу билан бирга, ҳарбий қисм раҳбариятига хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик ва тартиб-интизомга қатъий риоя этишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мазкур ўрганишлар тизимнинг барча соҳаларида олиб борилиб, ички ишлар органлари тизимида хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимлар учун зарур шароитларни яратиш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech