28 Апрел 2022 йил 115

3- секторда сайёр қабули ўтказилди.

Норин тумани 3-сектор раҳбари У. Абдувалиев, ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда фуқаролар қабулини ўтказди.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да раҳбарларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда.

Навбатдаги қабул 3-сектор ҳудудидаги Саодат маҳалласида туман Халқ таълимига қарашли 33-сонли мактабида бўлиб ўтди.

Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этдилар.

Барча мурожаатлар 3-сектор раҳбари томонидан эътибор билан тингланди. Кўриб чиқиш ва ҳал этиш чоралари белгиланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech