17 Июл 2021 йил 72

Уйида қиморхона ташкил этган шахс ушланди.

Жорий йил 10 июль куни, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ бошлиғи ва тезкор вакиллар томонидан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида 7 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, улардан жами 200.000 сўм пулларни чўтал сифатида олганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech