14 Май 2022 йил 65

“Қорадори-2022” тадбири давомида тақиқланган экинларни етиштириш ҳолати аниқланди.

2022 йил 10 май куни “Қорадори-2022” тадбири давомида, Норин туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори И.Нозимов томонидан тақиқланган экинларни етиштириш ҳолати аниқланди.

- Норин тумани Тегирмонбоши МФЙда яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлар орасида 57 туп кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ТБ томонидан 2022 йил 13 май куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech