24 Июл 2021 йил 193

Икки "Дамас" тўқнашувида вояга етмаган йўловчи вафот этди.

2021 йил 23 июль куни соат 09:30 ларда, Хазратишох-Чортоқ йўлининг 12 км.да, Бодомзор МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.Натижада, Дамас русумли автомашинасида бўлган йўловчилар, Чортоқ туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган ҳамда шу автомашинада бўлган, Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2017 йилда туғилган қиз тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech