10 Март 2021 йил 170

Ҳайдовчи инспекторга пора таклиф қилди

Жорий йил 7 март куни, Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу йил 6 март куни соат 20:30 ларда, Косонсой туманида хизмат олиб бораётганида, Косонсой туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги ВАЗ-2101 русумли автомашинасини тўхтатган вақтида у спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомашина бошқарганлигини аниқлаб, унга нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинасини жарима майдонига торганлигини, фуқаро эса автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва тўпланган ҳужжатларни маъмурий судга тақдим этмаслик эвазига 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 17:30 ларда, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари ва вилоят ИИБ ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, туман ИИБ ЙҲХБ жарима майдони олдида фуқаро ЙҲХБ инспекторига 100 АҚШ доллари ва 400.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech