28 Сентябр 2020 йил 137

Электр токи уриши натижасида ишчи воқеа жойида вафот этди.

Жорий йил 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туман шифохонасидан тушган хабарга кўра, Янгиқўрғон туманидаги МЧЖда тумандаги Водий МФЙ Ипакчи кўчасида таъмирлаш ишлари бўлаётган кўп қаватли уйда техника хавафсизлиги ёки меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида, шу куни соат 16:00ларда ушбу жойда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган Уйчи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарони электр токи уриб, воқеа жойида вафот этган.

Янгиқўрғон туман СТЭБнинг хулосасида, мархумда электр травма, организм умумий аспекция, ўнг қўл чап кафти учи юзаси электр тамға кўринишидаги жароҳатлар унинг ўлимига олиб келувчи жароҳатлар эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech